Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

(الصَّابِئِينَ собиийлар).54 Агар бу сўзни (الصبوة ) сўзидан олинган десак, у ҳолда бу сўз динсизлар маъносини англатади. (الصبوة ) сўзи ҳақиқатдан юз ўгириш маъносидадир. Агар уни (صبأ ) сўзидан олинган десак, у ҳолда бу сўз ўз динидан чиққанлар маъносини англатади. Юлдузнинг чиқишини ифодалашда ҳам шу сўз ишлатилган. Фалончи фалон жойга чиқди, дейилганда ҳам шу сўз қўлланган. Демак, (الصَّابِئِينَ ) сўзи ё динсизлар ё динидан бошқа динга ўтганлар ёки динидан динсизликка ўтганлар, деган маъноларни англатади. Шунга кўра


إِنَّ الَّذِينَ آمَنُواْ وَالَّذِينَ هَادُواْ وَالنَّصَارَى وَالصَّابِئِينَ

(албатта, имон келтирган зотлар, яҳудий бўлганлар, насронийлар ва собиийлар) ибораси турли динлардаги бутун башариятни ўз ичига олади. Шу ерда қуйидагилар англашилади:

1- Оят умумийликни ифодалайди. (الَّذِينَ ) бу ҳам умумийликни ифодаловчи сийға. (النَّصَارَى ) (الصَّابِئِينَ ) алиф лом кирган бу сўзлар ҳам умумийликни ифодалайди. Уларнинг умумийликни ифодалашлари айтиб ўтганимиздек бутун башариятни ўз ичига олишидир.

2- Бу муборак оят Аллоҳ Таоло олдинги оятда яҳудларга қотилликлари, кофирликлари ва осийликлари учун қаттиқ жазо ҳақидаги ваъдани баён қилганидан кейин келяпти. Гўё ўша яҳудлар, бизнинг авлоду аждодимиздан ҳам Исломга кириб яхши бўлганлари, савоб олганлари ҳам бўлиши мумкинми, деб сўрамоқдалару бу оят уларнинг шу саволларига жавоб бўлаётгандек. Яъни, Аллоҳ бу муборак оятда баён қиляптики, яҳудлар бўладими, оятда айтилган бошқалар бўладими, агар Аллоҳ шарт тарзида айтган ўша яхшиликни қилган одам савобга эришади.

3-

مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَعَمِلَ صَالِحاً فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ

((Улардан) қайсилари Аллоҳга, охират кунига ишонса ва яхши амаллар қилса, ўшаларга Парвардигорлари ҳузурида ажр бордир ва улар учун хавфу хатар, ғам-андуҳ йўқдир). Имон келтирганлар ўз имонларида барқарор туриб, яхши амалларни қилсалар, яҳудлар, насоролар, собиинлар ҳам Аллоҳга, охират кунига имон келтириб,

 

(54) Бу ерда собиа номи билан исмланган тоифа ва тоифалар ҳақида ривоятлар бор. Лекин уларда суянса бўладиган саҳиҳ нассни кўрмадим. Шунинг учун луғатда келган мадлулини олдим.

 

116-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204